Қозоғистонда қайси соҳаларга энг кўп сармоя киритилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда қурилиш саноатига киритилган сармоялар 2,2 баробар ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Маҳаллий ва хорижий сармояларни жалб қилиш иқтисодий ўсишнинг муҳим омили бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, ноишлаб чиқариш тармоқлари инвестициялар учун жозибадор соҳа бўлиб қолмоқда. Жорий йилнинг 10 ойида асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ўсиш суръати 2,5 фоизни, шу жумладан тоғ-кон саноатини ҳисобга олмаганда – 14 фоизни ташкил этди», — деди вазир бугунги Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, инвестициялар қурилишда -2,2 баробар, ишлаб чиқаришда – 78,6 фоиз, қишлоқ хўжалигида – 41,9 фоиз, савдода – 31,4 фоиз, кўчмас мулкда – 17,4 фоиз, молия секторида 12,1 фоизга ўсган.

Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткичлар Чимкент, Алмати шаҳарлари, Aқтўбе ва Павлодар вилоятларида кузатилмоқда.

Aввалроқ вазир жорий йилнинг 10 ойида мамлакатимиз иқтисодий ривожланиши тўғрисида ҳисобот берган эди.

Сўнгги хабарлар