Қозоғистонда қаттиқ карантин режими қайта жорий этилиши мумкин - Президент топшириғи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш чораларига бағишланган йиғилишда Давлат комиссиясига қатъий карантин жорий этиш бўйича таклифлар киритишни буюрди, деб хабар беради Kazinform.

«Бош вазир бошчилигидаги тегишли Давлат комиссияси доирасида пандемия билан курашиш, салбий ижтимоий ва иқтисодий оқибатларни бартараф этиш бўйича барча ечимларни ишлаб чиқишни топшираман. Давлат комиссияси муҳим манбаларни тақсимлаш устидан марказлаштирилган назоратни таъминлаши керак. Мавжуд эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича шошилинч чораларни кўриш учун Давлат комиссиясига жорий йилнинг март-май ойларида кучга киргани каби икки кун ичида қатъий карантин жорий этиш бўйича таклифни ишлаб чиқишни ва менга тақдим этишни топшираман», - деди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон Президенти Ҳукумат аъзолари, бир қатор давлат органлари раҳбарлари, шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари билан видеоконференц-алоқа режимида коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш чораларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Сўнгги хабарлар