Қозоғистонда касалхоналарни дори-дармон билан узлуксиз таъминлаш Ҳукуматнинг алоҳида назоратида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда касалхоналарни дори-дармон билан узлуксиз таъминлаш Ҳукуматнинг алоҳида назоратида. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимиз тиббиёт ташкилотларини дори-дармон билан узлуксиз таъминлаш масаласи Ҳукуматнинг алоҳида назоратида. Коронавирус инфекциясининг мумкин бўлган янги тўлқинига тайёргарлик кўриш учун дори-дармонларни етказиб бериш соҳасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Биринчидан, икки ойлик COVID-19 учун препаратлари захираси яратилди. Хусусан, коронавирус билан касалланган беморлар сони ойига 60 мингга етганда, шифохоналарни тайёрлаш доирасида 44 турдаги дори-дармон сотиб олинди. Бугунги кунга келиб, COVID-19 учун дори воситаларининг 44 номидан 41 таси сотиб олинган», - деди вазир IX Фуқаролик форуми доирасида нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашувда.

Шунингдек, вазир Қозоғистоннинг барча тиббиёт ташкилотлари доимий равишда тўлдирилиб бориладиган ойлик фондини яратиш устида иш олиб бораётганини таъкидлади.

«Шу муносабат билан Ягона дистрибьютор («СҚ-Фармация») умумий қиймати 21 миллиард тенгега тенг бўлган 91 номдаги дори-дармонларни юборди»,- деди Алексей Цой.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар