Қозоғистонда қарийб 616 минг одамга 42 500 тангадан улашиб берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қарийб 616 минг қозоғистонлик доимий даромадидан айрилгани сабабли 42 500 танга миқдорида ижтимоий ёрдам пулини олди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра, 10 апрел куни соат 14.00 ҳолатига кўра, фавқулодда вазият туфайли 42 500 тангалик ёрдам пулини олиш учун 1 миллион 785 минг 413 фуқаро 3 миллион 593 минг 853 та ариза юборган. Яъни, 1 миллион 808 минг 440 та ариза такроран юборилган. Вазирлик киритилган маълумотларни кўриб чиқиш вақтини қисқартириш учун фуқаролардан аризани фақат бир марта юборишини сўрайди.

Айни пайтга қадар 615 996 киши Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан 42 500 тангалик миқдорида ижтимоий ёрдам пулини олди.

Таъкидлаб ўтамиз, 42 500 танга (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган 2020 йил 11 апрелдаги расмий курсга кўра – 917 575 сўм) миқдоридаги ижтимоий тўловни қуйидаги тоифалар олиши белгиланган:

- кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг иш ҳақи тўланмайдиган таътилга юборилган ишчилари;

- карантин жорий қилинган аҳоли пунктларида фаолият юритувчи йирик тадбиркорлик субъектларининг иш ҳақи тўланмайдиган таътилга юборилган ишчилари;

- давлат идораларидан ташқари, нотижорат юридик шахсларнинг иш ҳақи тўланмайдиган таътилга юборилган ишчилари;

- якка тартибдаги тадбиркорлар;

- хусусий амалиёт билан шуғулланувчи шахслар (нотариус, хусусий суд ижрочиси, адвокат, профессионал медиатор);

- ягона йиғилган тўловни тўлайдиган жисмоний шахслар;

- объектиси ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) бўлган, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар орқали даромад оладиган, солиқ агентлари улар учун мажбурий пенсия бадалларини тўлаган шахслар.


Сўнгги хабарлар