Қозоғистонда қарийб 1,8 миллион одамга 42,5 минг танга берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунга қадар Қозоғистонда 1 миллион 779 минг киши ижтимоий нафақа олди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Биржан Нуримбетов бугун Марказий коммуникациялар хизматидаги онлайн-брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунга қадар мамлакатда 42,500 танга (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган 2020 йил 13 апрелдаги расмий курсга кўра, 917 575 сўм - Ред.) миқдоридаги ижтимоий нафақани олиш учун 3 миллион 703 минг киши мурожаат қилди. Жами мурожаатлар сони (такроран юборилганларини инобатга олганда) 4 миллион 900 мингни ташкил этади. Шундан 1 миллион 779 минг киши ижтимоий нафақа олди ва уларнинг ҳисоб рақамларига жами 75 миллиард 600 миллион танга ўтказилди», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар