Қозоғистонда карантин талаблари кучайтирилиши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари - бош давлат санитария шифокори Ерлан Қиясов аҳолига мурожаат қилиб, карантин чоралари кучайтирилиши мумкинлигини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Унга кўра, сўнгги бир ой ичида Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони кўпайган. Қозоғистон Республикаси «яшил» зонадан «сариқ» зонага ўтди.
«Сўнгги бир ойда Атирау вилоятида касаллар сони 3,7 бараварга ошди. Алмати вилоятида - 1,8 баравар, Қарағанди вилояти ва Алмати шаҳрида - 1,5 баравар. Шунингдек, Манғистау, Туркистон, Қизилўрда вилоятларида ва Чимкентда ўсиш кузатилмоқда. Мавжуд эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, одамларнинг ҳаддан ташқари кўп тўпланишини камайтиришга қаратилган карантин чораларини кучайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда», - деди Ерлан Қиясов.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
- Қозоғистонда коронавирусга ўхшаш пневмония билан касалланганлар сони 46 мингдан ошди
- Ўтган бир кунда Қозоғистонда 835 кишида коронавирус аниқланди
- Қозоғистонда 91 одам COVID-19 га ўхшаш пневмония билан касалланди
- Бир суткада Қозоғистонда 834 кишида коронавирус аниқланди
-
Қозоғистон 2023 йилга қадар дори-дармон экспортини тўрт баравар оширмоқчи
-
Қозоғистонда 124 одам COVID-19 га ўхшаш пневмония билан касалланди