Қозоғистонда карантин режими аста-секинлик билан юмшатилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда карантин режимини ўзгартириш ва босқичма-босқич юмшатиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«20 апрелдан бошлаб Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида карантин режими енгиллаштирилди. Иқтисодиётнинг бир қатор соҳаларидаги корхоналар санитария меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда ишлай бошладилар. Шу жумладан, қурилиш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар. Эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда карантин режимини ўзгартириш ва босқичма-босқич юмшатиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинади. Бошқа корхоналар ва бизнес субъектларига ишлашни давом эттиришга рухсат берилади. Шунга ўхшаш ишлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда. Бироқ, бу фақат санитария-эпидемиология хавфсизлигига қатъий риоя қилинган тақдирдагина мумкин бўлади. Елжан Амантаевич (соғлиқни сақлаш вазири Элжан Биртанов – таҳр.), масалани қатъий назорат остига олинг», - деди Бош вазир Ҳукуматнинг онлайн йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссияси аввалроқ Нур-Султан ва Алматида иш бошлайдиган тадбиркорлик субектлари рўйхатини тасдиқлаганди.

Ушбу рўйхатга саноат корхоналари, қурилиш ва йўл қурилиши компаниялари, йирик қурилиш дўконлари, транспорт, омборхона компаниялари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи компаниялар, хизмат кўрсатиш станциялари, автомашиналарни ювиш, шиналарни алмаштириш хизматлари, автоулов эҳтиёт қисмлари дўконлари, кимёвий тозалаш шаҳобчалари, офис ускуналарини таъмирлаш ва иккинчи даражали банклар киради.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар