Қозоғистонда қандай ҳолларда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният коронавирусга қарши чекловлар қандай шароитларда кучайтирилишини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Агар бирон бир вилоят ёки республика «қизил» зонада бўлса, биз қаттиқ чеклов чораларини жорий қиламиз. Биз «қизил» зонанинг ўзини икки босқичга ажратдик. Биринчи босқичда ниқоб тақишни мажбурий қиламиз. Ҳозирда республика асосан «яшил» зонада, шунинг учун биз фақат ниқоб тақишни тавсия қиламиз. Пандемия икки йилдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. Одамлар яхши билади. Энди барча жамоат жойларида саломатлигингиз учун ниқоб тақишни тавсия қиламиз. Агар сиз яшаётган ҳудудда беморлар кўпроқ бўлса, ниқоб тақинглар», - деди Ажар Ғиният Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Шунингдек, у вирус тарқалиши кузатилган бўлса-да, тадбиркорлик фаолиятида ҳеч қандай чекловлар йўқлигини эслатди.

«Илтимос, биз бизнес учун ҳеч қандай чекловчи чоралар кўрмаётганимизни унутманг. Соғлиқни сақлаш вазирлиги профилактика чораларига риоя қилишни тавсия қилади. Бу сизни ва аҳолини касалликдан ҳимоя қилади. Ҳозир касаллик енгил ўтаётгани маълум. Беморларнинг 94 фоизи амбулатор шароитда даволанмоқда. Биз фақат тавсиялар берамиз. Аммо, агар одамлар саломатлигига хавф туғилса ёки оғир ҳолатлар кўпайиб, ўлим ҳолатлари тез-тез учраса, кўриладиган чораларни қайта кўриб чиқамиз», — деди вазир.

Аввалроқ вазир Қозоғистонда маймун чечаги касаллигини аниқлаш усули ишлаб чиқилаётганини маълум қилганди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар