Қозоғистонда қандай мулк ҳашамат солиғига тортилади

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров ҳашамат солиғи қайси мол-мулкка нисбатан қўлланилишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлар вазирдан қандай мулк ҳашамат солиғига тортилишини сўради.

«Ҳашаматли буюм маълум бир юқори қийматга, баъзи ҳолларда инвестиция қийматига эга. Нархга қараб градация амалга оширилади. Анъанавий мисол сифатида, бу яхталар, спорт автомобиллари, чет элдаги виллалар, шахсий самолётлар. Айнан мана шундай мулклар солиққа тортилади»

, - деб жавоб берди Алибек Қуантиров.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Мурожаатномада Давлат раҳбари «ҳашамат солиғи»ни жорий этиш бўйича кўрсатма берган эди.

«Солиқ ислоҳоти доирасида «ҳашамат солигʻи»ни жорий этиш зарур. Бунинг ўрта синфга ҳеч қандай алоқаси йўқ, бу солиқ фақат қиммат кўчмас мулк ва автомашиналар сотиб олаётганда солинади»

, — деди Қозоғистон Республикаси Президенти.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар