Қозоғистонда қанча уран захираси мавжуд

None
ASTANA. Kazinform - «ҚазАтомӨнеркәсіп» Миллий атом компаниясининг тижорат бўйича бош директори Асқар Батирбаев Россияда бўлиб ўтган «АТОМЭКСПО-2022» халқаро форумида Қозоғистон уранини экологик тоза технология ёрдамида ишлаб чиқарилишини айтди, деб хабар қилди Kazinform мухбири.
«Уранга талаб ортиб бораётгани, кўплаб реакторлар қурилиши режалаштирилганини ҳисобга олсак, «ҚазАтомӨнеркәсіп» компанияси ҳам қўл қовуштириб ўтирмаяпти. Биз кейинги 10 йил ичида энг йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланамиз. Биз энг экологик тоза технология – ер ости қудуғида ювишдан фойдаланамиз»

, — деди Асқар Батирбаев.

Компания вакили мамлакатимиздаги ўрганилган уран заҳиралари ҳақида маълумот берди.

«Қозоғистон дунёдаги ураннинг 12 фоизига эгалик қилади. Бу кўрсаткич бўйича Қозоғистон дунёда иккинчи ўринда туради. Разведка қилинган уран захираси 625 минг тонна, умумий захираси эса 785 минг тоннага яқин. Ҳозирги ишлаб чиқариш суръати сақланиб қолса, бу жамғарма уран қазиб олиш ҳажмини 2021 йил даражасида 30 йил давомида ушлаб туриш учун етарли бўлади»

, - дея таъкидлади «ҚазАтомӨнеркәсіп» вакили.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар