Қозоғистонда қанча ўсмирлар ва аёллар Pfizer вакцинаси билан эмланган
24 Январь 12:37

Қозоғистонда қанча ўсмирлар ва аёллар Pfizer вакцинаси билан эмланган

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР ССВга таяниб.

2022 йил 23 январ ҳолатига кўра, Pfizer вакцинасининг I-чи дозани – 555 508 киши, II-чи дозаси – 293 985 киши олган.

Биринчи дозани: ўсмирлар – 435 661, ҳомиладор аёллар - 23 574, эмизикли аёллар – 71 190. Иккинчи дозани: ўсмирлар – 239 028, ҳомиладор аёллар – 14 460, эмизикли аёллар – 40 487.

Янгиликлар

Архив