NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда бугунги кунга қадар 666 620 киши ревакцинациядан ўтди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.
Ревакцинация бўйича етакчи ҳудудлар:
Шарқий Қозоғистон вилоятида - 83 623 киши,
Алмати шаҳрида - 72 381 киши,
Алмати вилоятида - 59 861 киши,
Қарағанди вилоятида - 52 671 киши,
Туркистон вилоятида – 45 572 киши,
Жамбил вилоятида – 44 149 киши.