Қозоғистонда қанча одам коронавирусга қарши эмланди
8 Декабрь 11:12

Қозоғистонда қанча одам коронавирусга қарши эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.

7 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I-чи компонентини 8 808 125 киши, II-чи компонентини эса 8 223 795 киши олган.

Ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарни эмлаш бўйича маълумотларга кўра, Pfizer вакцинасининг I-чи дозасини 148 843 киши, II-чи дозасини эса 2 787 киши олган.

Улардан: I-чи компонент билан 119 258 нафар ўсмирлар, 8706 нафар ҳомиладор аёллар , 20879 нафар эмизикли аёллар. II-чи компонент билан 1910 нафар ўсмирлар, 245 нафар ҳомиладор ва 632 нафар эмизикли аёллар олган.

Янгиликлар

Архив