Қозоғистонда қанча корхонани ёшлар бошқармоқда

None
ASTANA. Кazinform – Жорий йилнинг 1 октабр ҳолатига кўра, мамлакатда 100 фоиз 29 ёшгача бўлган ёшларга тегишли бўлган ишлаётган юридик шахслар сони 34,2 мингтага етди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Finprom.kz маълумотларига кўра, ҳудудлар орасида ёшлар раҳбарлик қилаётган юридик шахсларнинг аксарияти мамлакатнинг йирик шаҳарларида жойлашган.

Масалан, Алматида 9,2 минг, Астанада 7,8 минг ва Чимкентда 2,8 минг компания бор.

Аксарият корхоналар улгуржи ва чакана савдо, автотранспорт воситаларини таъмирлаш соҳаларида хизмат кўрсатади: 12,2 та корхона.

Ундан кейинги ўринларда қурилиш индустрияси (5,5 минг компания), касбий, илмий-техникавий хизматлар (2 минг).

Давлат бошқаруви ва мудофаа, иссиқлик ва электр таъминоти, сув таъминоти, чиқиндиларни утилизация қилиш каби соҳаларда ёшлар раҳбарлик қилаётган корхоналар жуда кам.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар