Қозоғистонда қанча киши коронавирусга қарши эмланди

None
ASTANA. Kazinform – 27 сентябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг I компонентини 10 834 341 киши ва II компонентини эса 10 590 214 киши олди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг Telegram-каналига таяниб.

27 сентябр ҳолатига кўра, «Pfizer» вакцинасининг биринчи дозасини 1 239 583 киши, иккинчи дозани эса 1 201 705 киши олди.

Жумладан:

I компонент билан

- 874 785 нафар ўсмирлар;

- 41 708 нафар ҳомиладор аёллар;

- 145 491 нафар эмизикли аёллар.

II компонент билан

- 860 945 нафар ўсмирлар;

- 39 650 нафар ҳомиладор аёллар;

- 142 088 нафар эмизикли аёллар эмланди.

Сўнгги хабарлар