Қозоғистонда қанча чет элликлар ишлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 март ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудида маҳаллий ижро этувчи органларнинг рухсати билан 14 086 нафар чет эллик меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Чет эл ишчи кучини жалб қилиш учун берилган рухсатномалар орасида қуйидаги тоифалар мавжуд: биринчи тоифага – 637 та (менежерлар ва уларнинг ўринбосарлари), иккинчи тоифага – 3214 та (бўлим раҳбарлари). Жалб қилинган ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига – 7 236 ва 590 киши.

Шунингдек, мавсумий ишларга – 689 киши, корпоратив – 1720 киши жалб қилинган. Айни пайтда Қозоғистонда чет эл ишчи кучидан фойдаланадиган 1762 иш берувчи мавжуд. Унда 487 мингга яқин Қозоғистон фуқароси ишлайди, бу умумий ишчиларнинг 97 фоизини ташкил этади.

Хорижий ишчи кучлари асосан: Хитой – 3 613 киши, Туркия – 1 484 киши, Ҳиндистон – 1 106 киши, Венгрия - 1002 киши, Ўзбекистон - 654 киши.

Эслатиб ўтамиз, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар йили республикага хорижий мутахассисларни жалб қилиш квотасини белгилайди. 2021 йилда ишчи кучи квотаси ҳажми 0,31 фоизини ёки 29,3 мингтани ташкил этди.


Сўнгги хабарлар