Қозоғистонда қанча чет эллик мигрант қонуний ишлайди
24 Июнь 11:35

Қозоғистонда қанча чет эллик мигрант қонуний ишлайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунда Қозоғистонда 16,4 мингдан ортиқ мигрант қонуний равишда меҳнат қилмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

«2022 йил 1 июн ҳолатига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсати билан 16 424 нафар хорижлик меҳнат қилмоқда», - дейилади хабарда. Хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар қуйидаги тоифаларни ўз ичига олади:

- раҳбар ва уларнинг ўринбосарлари учун 617 та рухсатномалар (биринчи тоифа);

- бошқарма бошлиқлари учун 3 224 та рухсатномалар (иккинчи тоифа).

- мутахассислар 8020 та рухсатнома;

- малакали ишчилар 926 та рухсатнома;

- мавсумий ишларга 1506 та рухсатнома;

- корпоратив трансфер бўйича 2131 рухсатнома.

Вазирлик маълумотларига кўра, айни пайтда Қозоғистонда чет эллик ишчи кучидан фойдаланадиган 1762 иш берувчи мавжуд. Унда 398 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 96 фоизини ташкил қилади.

Меҳнат мигрантлари келган асосий давлатлар: Хитой – 3651 киши, Туркия – 1853 киши, Ўзбекистон – 1605 киши, Ҳиндистон – 1577 киши, Буюк Британия – 1113 киши.

Эслатиб ўтамиз, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квоталарни белгилайди ва ажратади.

2022 йил учун режалаштирилган 28 352 та квоталар сони 23 560 тага ёки 4 792 кишига (16 фоиз) қисқартирилди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив