Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда кўп қаватли уйларнинг 90 фоиздан ортиғи бошқарувнинг янги шаклига ўтди

29 Июнь 20:18

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Қурилиш ва уй-жой қурилиши масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Бауржан Қабдол уйларнинг бошқарувнинг янги шаклига ўтиши ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунга қадар мамлакатимиздаги кондоминиум объектларини бошқаришнинг янги шаклларига ўтилиши шарт бўлган 46 минг 522 кўп қаватли уйнинг 42 минг 11 тасида бошқарув шакли ўзгарди. Яъни, 90,4 фоизи бошқарувнинг янги шаклига ўтган. Шундан 4 минг 109 кўп қаватли уй уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига ўтказилди, 37 минг 902 уйда эса оддий шериклик жамияти ташкил этилди.

Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қостанай, Қизилўрда, Шимолий Қозоғистон, Туркистон вилоятлари ва Чимкентда юз фоиз янги кондоминиум бошқаруви объектларига ўтказилди», — деди қўмита раиси ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар