Қозоғистонда кўп болали оналарга 93,9 млрд танга нафақа тўланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Кўп болали оналар йил бошидан буён 93,9 миллиард танга миқдорида нафақа олди. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«2020 йил январь-май ойларида ўртача 387,2 минг оила 93,9 миллиард танга миқдорида кўп болали оилалар учун давлат томонидан бериладиган нафақа билан таъминланди», - дейилади вазирлик хабарида.

Ҳозирда Қозоғистонда даромадидан қатъий назар, 4 ёки ундан ортиқ вояга етмаган фарзанди бор оилаларга ёки фарзандларидан бири 23 ёшга тўлмаган кундузги бўлимда ўқийдиган талаба бўлса, бундай оилаларга давлат нафақаси тўланади. Тўлов миқдори 4 бола учун 44 532 минг танга (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 15 июнь кунги расмий курсга кўра, 1 млн 132 минг 3 сўм 44 тийин – Таҳр.), 7 болага 77 951 минг танга (1 млн 981 минг 514 сўм 42 тийин) ташкил қилади. 8 ва ундан кўп боласи бор оилалар учун ҳар бир болага 4 ойлик ҳисоб кўрсатгичи миқдорида тўланади.

«Ҳозирда 8 болали оилага бериладиган нафақа 88 896 тангани ташкил қилади (2 млн 259 минг 736 сўм 32 тийин – Таҳр.), 9 бола учун 100 008 танга, 10 бола учун - 111 120 танга, 11 бола учун - 122 232 танга, 12 бола учун - 133 344 танга, 13 бола учун - 144 456 танга, 14 бола учун - 155 568 танга, 15 бола учун - 166 680 танга, 16 бола учун - 177 792 танга (4 млн 519 минг 472 сўм 64 тийин – Таҳр.) тўланади», - дейилади хабарда.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар