Қозоғистонда кўп болали оилаларга болалар сонига қараб қанча нафақа тўланади

None
ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён кўп болали оилалар учун бериладиган давлат нафақалари билан ўртача 496,6 минг оила қамраб олинди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат вазирлигига таяниб хабар беради.

Жорий йилнинг октябр ойида 494 минг оилага 29,9 миллиард тенге нафақа тўланди.

Биргаликда яшовчи 4 ёки ундан ортиқ вояга етмаган ёки 23 ёшгача бўлган кундузги талаба болалари бўлган оилалар, даромадидан қатъи назар, ушбу давлат нафақасига мурожаат қилишлари мумкин.

Тўлов миқдори болалар сонига қараб ҳисобланади.

Кўп болали оиладаги 4 нафар бола учун – 50 975 тенге, 5 болага – 63 727 тенге, 6 болага – 76 479 тенге, 7 болага – 89 231 тенге, 8 болага – 101 760 тенге, 9 болага – 114 480 тенге, 10 болага 127 200 тенге, 11 болага - 139 920 тенге, 12 бола - 152 640 тенге, 13 бола - 165 360 тенге, 14 бола - 178 080 тенге, 15 бола - 190 800 тенге, 16 бола - 203 520 тенге ёки ҳар бир бола учун 12 720 тенге нафақа тўланади.

Эслатиб ўтамиз, кўп болали оилаларга, уларнинг даромадларидан ташқари давлат нафақаси Қозоғистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг янги механизмларида кўзда тутилган кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг учта асосий йўналиши доирасида жорий этилди.

Сўнгги хабарлар