Қозоғистонда кўп болали оилаларга бериладиган нафақа миқдори ўзгарди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён Қозоғистонда 400 мингга яқин оила кўп болали оилалар учун шахсий имтиёзлар берилди, деб хабар бермоқда Kazinform «Меҳнат ресурсларини ривожлантириш маркази» матбуот хизматига таяниб.

2020 йил 1 январьдан бошлаб Қозоғистонда кўп болали оилалар учун индивидуал имтиёзлар жорий этилди. Ушбу нафақа тўрт ёки ундан ортиқ вояга етмаганлар ёки 23 ёшгача бўлган тўлиқ кундузги бўлимда ўқийдиган талабалари бор бўлган оилалар учун мўлжалланган. Давлат ёрдами миқдори болалар сонига боғлиқ. Масалан, тўрт ва этти болали оилалар 44 448 тангадан 77 784 тангага қадар пул олишлари мумкин. Ушбу нафақа мамлакатдаги 392 минг оилага тўланган.

Бироқ, амалдаги қоидалар баъзи тоифадаги шахслар манфаатларига зарар етказди. Бунинг сабаби шундаки, 16 болали оила 7 фарзандли оила каби бир хил имтиёзларга эга бўлди.

«Ушбу бўшлиқни бартараф этиш учун Президент жорий йил 13 май куни 8 ва ундан ортиқ болали оилалар учун махсус имтиёзлар миқдорини белгилаб берадиган қонунни имзолади. Шундай қилиб, 8 болали оилага бериладиган нафақа - 88 896 танга, 9 нафар бола учун - 100 008 танга, 10 бола учун - 111 120 танга, 11 бола учун - 122 232 танга, 12 бола учун - 133 344 танга, 13 бола учун - 144 456 танга, 14 бола учун - 155 568 танга, 15 бола учун - 166 680 танга, 16 бола учун - 177 792 тангани ташқил қилади», - дейилади хабарда.

Бугунги кунга қадар, ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Меҳнат, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва миграция қўмитасининг ҳудудий бошқармалари қарорига биноан, имтиёзлар миқдорини ошириш бўйича 1092 та ҳолат тасдиқланди.

Болалар сонига қараб, техник ва касб-ҳунар, ўрта маълумотдан кейинги олий оқувда ёки 23 ёшга тўлмаган кундузги бўлимда ўқийдиган талаба бўлса имтиёзлар миқдори қайта ҳисоблаб чиқилади.

2020 йил 1 июльдан бошлаб кўп болали оилалар ўзгартирилган миқдорда имтиёзларга эга бўладилар.
Сўнгги хабарлар