+7 (701) 759 90 19
USD 425.07 EUR 494.14
RUB 6.06 CNY 66.55
Янгиликлар

Қозоғистонда кўп болали оилаларга 188,4 млрд тенге нафақа тўланди

21 Сентябрь 11:45
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда кўп болали оилаларга 188,4 млрд тенге нафақа тўланди

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йилнинг январидан августигача кўп болали оилаларга бериладиган давлат нафақалари умумий суммаси 188,4 млрд тенгени ташкил этди. Ўртача 447,1 минг оила, шу жумладан август ойида 452,3 минг оилага жами 23,8 млрд тенге тўланди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Ички ишлар вазири  Туркия Жандармерияси  Бош қўмондони ўринбосари Зафер Коч билан учрашди. Қозоғистон ва Россия ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиради Қозоғистон ва Россия Бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилишди

Вояга етмаган 4 ёки ундан кўп боласи бўлган ёки 23 ёшгача бўлган кундузги талабалар фарзандлари бор оилалар, даромадидан қатъи назар, ушбу давлат нафақасига мурожаат қилишлари мумкин.

Тўлов миқдори болалар сонига қараб фарқланади ва 2021 йилда 4 та бола учун - 46 760 тенге, 5 бола учун - 58 457 тенге, 6 та бола учун - 70 154 тенге, 7 та бола учун - 81 852 тенге, 8 та бола учун - 93 344 тенге, 9 та бола учун - 105 012 тенге, 10 та бола учун - 116 680 тенге, 11 та бола учун - 128 348 тенге, 12 та бола учун - 140 016 тенге, 13 та бола учун - 151 684 тенге, 14 та бола учун - 163 352 тенге, 15 та бола учун - 175 020 тенге, 16 та бола учун - 186 688 тенге.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг учта асосий йўналиши доирасида, даромадлари ҳисобга олинмаган ҳолда, кўп болали оилаларга янги давлат нафақаси жорий йилнинг 1 январидан жорий қилинган эди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив