Валюталар курси:
    usd/kzt 470.34 eur/kzt 490.47

    rub/kzt 8.98 cny/kzt 70.25
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда кўчма тиббиёт мажмуалари 1,8 миллион кишини эмлашди

19 Май 19:31

NUR-SULTAN. Кazinform - Кўчма тиббиёт мажмуалари томонидан мамлакатда 1,8 миллион киши эмланди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ёрдамни ташкил этиш департаменти директори ўринбосари Гулнара Сарсенбаева маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Мамлакат соғлиқни сақлаш тизимида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ глобал ўзгаришлар шароитида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Масалан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами ташкилотлари ҳузурида 3 мингга яқин сайёр бригадалар ташкил этилган. Улар коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ёрдам беришда самарали эканлиги исботланган. Ушбу амалиёт такомиллаштирилмоқда ва ривожлантирилмоқда. Бугунги кунда транспорт тиббиёти чекка қишлоқлар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Жумладан, 149 та кўчма тиббиёт мажмуаси қишлоқларга бориб, мақсадли гуруҳлар учун скрининг текширувларини ўтказади. Мутахассислар маслаҳат бериш учун қабул қилади», - деди у.

Унга кўра, ўтган йили кўчма тиббиёт мажмуалари аҳолини эмлашни амалга оширди. Чекка қишлоқларда 1,8 миллионга яқин аҳоли коронавирусга қарши эмланган.

– Кўчма тиббиёт мажмуалари фаолияти натижасида сурункали хасталикка чалинганлар аниқланиб, назоратга олинди. Жорий йилда мажмуалар тасдиқланган жадвал асосида ишламоқда. Жорий йилнинг 1-чорагида 300 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 550 та аҳоли пунктига хизмат кўрсатилди. 118 минг диагностик ва 57 мингдан ортиқ лаборатория текширувлари ўтказилди. 16 мингга яқин бемор аниқланиб, уларнинг 3 мингга яқини назоратга олинди», — деди Гулнара Сарсенбаева.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар