Қозоғистонда ижтимоий соҳа ходимларининг маоши янги йилдан 1,5 баравар ошади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат идораларининг 38,5 мингдан ортиқ ижтимоий хизматчиларининг иш ҳақи ошади. Ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан кейинги уч йил давомида 95 миллиард тенге маблағ ажратилади, деб хабар беради ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати.

Иш ҳақини ошириш стационар (қариялар ва ногиронлар уйлари) ва ярим стационар тиббий-ижтимоий муассасаларда (кундузги тиббий ёрдам бўлимлари, реабилитация марказлари), вақтинча яшаш муассасаларида (доимий яшаш жойи бўлмаган шахслар, оиладаги зўравонлик қурбонлари учун) фаолият кўрсатадиган асосий ходимларга (ижтимоий ишчилар) ва бошқарув ходимлари, шунингдек уй шароитида ишлайдиган ижтимоий ишчиларга тегишли.

Натижада, 2021 йил 1 январдан расмий иш ҳақини ошириш орқали ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақи 1,5 баравар, 2022 йил 1 январдан амалдаги қийматдан 1,75 баравар, 2023 йилда эса 2 баравар кўпаяди.

Сўнгги хабарлар