Қозоғистонда ижтимоий нафақа автоматик равишда иш тополмаганларга тайинланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Электрон меҳнат биржаси автоматик равишда иш қидирувчиларга бўш иш ўринларини таклиф этади. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида Электрон меҳнат биржаси имкониятларидан фойдаланиш режалаштирилган. Бугун иш изловчи Бандлик марказига бориши, навбатда туриши ва марказ ишчилари билан боғланиб, муносиб иш танлаши керак. Бундан буён иш билан таъминлашнинг барча чоралари, воситалари, бўш иш ўринлари Электрон меҳнат биржасида шакллантирилади ва портал автоматик равишда иш изловчиларни ўзларининг малакаларига мос равишда иш жойлари, «Меҳнат» дастури воситалари билан таъминлайди», - деди вазир.

Яъни, униниг айтишича, қарор ахборот тизими томонидан қабул қилинади.

«Агар иш бўлмаса, ахборот тизими автоматик равишда одамни ишсиз сифатида рўйхатдан ўтказади. Унга ишсизлик билан боғлиқ равишда тегишли ижтимоий нафақаларни фаол равишда ҳисоблаб чиқади ва тайинлайди. Шундай қилиб, биз бир нечта хизматларни бирлаштирмоқдамиз, бизнес процесин соддалаштирамиз ва рақамли иш билан таъминлаш марказларига ўтмоқдамиз», - деди Биржан Нуримбетов.


Муаллиф: Марлан Жимебай


Сўнгги хабарлар