Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги 75 минг болага коллеж грантлари берилди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги 75 минг нафар бола коллежларда ўқиш учун грантлар олди, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.

Биргина ўтган йилнинг шу даврига нисбатан грантлар олганлар сони 25 минг нафарга кўпайди. Бу квота тоифалари рўйхати кенгайтирилгани ҳисобига амалга ошди. Шу билан бирга, 1101 нафар абитуриент алоҳида таълимга муҳтож талабалардир.

Қайд этиш жоизки, жорий йилда жами рекорд миқдорда – 125 мингта грант ажратилган.

«ҚР Таълим вазирлиги Давлат раҳбари топшириғига биноан 2025 йилгача оммабоп мутахассисликлар бўйича бепул техник ва касб-ҳунар таълими билан 100 фоиз қамраб олишни таъминлашни режалаштирмоқда. Бу йил эса бепул ўқишни хоҳловчилар учун квоталар рўйхати кенгайтирилди. Кўп болали оилалар фарзандлари учун 5 фоиз, тўлиқ бўлмаган оила фарзандлари учун (камида уч йил муддатга ушбу мақомга эга бўлган) болалар учун 1 фоиз, алоҳида таълимга муҳтож болаларни тарбиялаётган оилалар фарзандлари учун 1 фоиз квота қўшилди. Бунинг самарасида янги ўқув йилида 75 минг нафар абитуриент квота тоифасига кирди, шундан 1101 нафари алоҳида таълимга муҳтож. Коллежларда қулай шароитлар яратиш устида ишлаяпмиз», – дейди ҚР Таълим ва фан вазирлигининг Техник ва касб-ҳунар таълими департаменти директори Насимжан Оспанова.

Бу йил жами 183 минг қозоғистонлик қозоқ коллежларига ўқишга кирди.

Абитуриентлар танловида энг оммабоп йўналишлар «Қурилиш», «Таълим», «Туризм», «Меҳмонхона иши» ва бошқалар бўлди.


Сўнгги хабарлар