+7 (701) 759 90 19
USD 410.70 EUR 465.28
RUB 5.80 CNY 58.81
Янгиликлар

Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига қандай ёрдам кўрсатилади

28 Май 14:30
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига қандай ёрдам кўрсатилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳри таълим бўлими бошлиғи ўринбосари Римма Имангазинова болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган муҳим ишлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда келгуси йилда 1-синфдан бошлаб «Рақамли саводхонлик» фани ўқитилади

Бўлим вакилининг сўзларига кўра, болаларнинг меҳнатга жалб қилинишининг олдини олиш мақсадида давлат идоралари ота-оналар билан тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Ўсмирларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун давлат ижтимоий буюртмаси ҳам мавжуд.

«Давлат буюртмаси доирасида вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарлигини олдини олишга қаратилган ахборот материаллари ва видеолар ишлаб чиқилади ва тезкор чоралар кўрилади. Тадбирлар болалар ва ота-оналар иштирокида ўтказилади. Васийлик органлари ота-она қарамоғисиз ёки назоратсиз қолган болаларни аниқлайдилар. Бунинг учун ҳар бир мактабда ижтимоий паспорт тўлдирилади. Ўз навбатида, ўқитувчилар фарзандлари меҳнатга жалб этилиши мумкин бўлган оилалар рўйхатини тақдим этадилар», - деди у.

Бундан ташқари, ўрта таълим дастури кам таъминланган оилалар фарзандларига ёрдам беради.

«Ижтимоий сабабларга кўра болаларни мактабга қолдирмаслик учун, умумий ўрта таълим доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга ёрдам кўрсатилмоқда. 2019-2020 ўқув йилида ушбу дастур бўйича 12 690 бола ёрдам олди (ҳар бир болага 30 минг тангалик сертификат берилди).

Шунингдек, биз «Мактабга йўл« акцияси доирасида йил давомида болаларга ёрдам берамиз. 2019 йилда акция 11 мингдан ортиқ болаларни қамраб олди. Жорий йил бошидан буён 2000дан ортиқ бола ёрдам олди. Болаларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун Нур-Султанда қийин вазиятларда қолган болаларни қўллаб-қувватлаш маркази мавжуд. Шаҳарда вояга этмаганларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун 11 қўшимча ўқув муассасалари ва 136 филиаллар ишлаб турибди», - дейди Римма Иманғазинова.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив