Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш лойиҳалари йўлга қўйилди
8 Июнь 19:11

Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш лойиҳалари йўлга қўйилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги, айниқса, қишлоқ жойларда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Zhas Project» лойиҳаси ҳозирда 4 та ҳудудда синовдан ўтказилмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларига грантлар ажратиш бўйича танлов эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

«ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги топшириғига кўра, Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Қозоғистон нодавлат нотижорат ташкилотларидан «Zhas Project» лойиҳасини амалга ошириш учун аризаларни қабул қилишни бошлади. Мазкур лойиҳа ҳукуматнинг 2022 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастури доирасида Алмати, Қарағанди, Манғистау ва Туркистон вилоятларида синов режимида амалга оширилади.

Ушбу ҳудудларнинг ҳар бирида муайян лойиҳани молиялаштириш учун 1 миллион тенгелик 63 та кичик грант ажратилади.

Бундан кўзланган мақсад – аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, айниқса, қишлоқ жойларидаги ёшларни ўз маҳаллаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, самарали бандлигини таъминлашга кенг жалб этиш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан грант танловига аризаларни қабул қилиш 17 июнга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив