Қозоғистонда ижтимоий хизматлар портали орқали ногиронларга 300 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йил бошидан буён ногиронларга ижтимоий хизматлар портали орқали 300 мингдан зиёд хизмат кўрсатилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Хусусан, 214 мингдан ортиқ ногиронларга ижтимоий хизматлар портали (кейинги ўринларда - Портал) орқали реабилитация воситалари , 6 мингдан ортиқ имо-ишора тили хизматлари, 32,5 мингдан ортиқ шахсий ёрдамчилар хизматлари, 48 мингга яқин санаторийларга йўлланма хизматлари кўрсатилди. Бундан ташқари, Портал орқали кафолатланган ижтимоий пакетлар учун 183 минг буюртма қайта ишланган.

Портал ногиронларга реабилитация воситалари ва хизматларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчини мустақил танлаш имконини беради. Ёрдам учун буюртма хизматни олувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади. Буюртма қилинган реабилитация ускуналарини етказиб бериш ёки шахсан олиб кетиш йўли билан олиш мумкин.

Ногиронларни реабилитация қилиш воситалари билан таъминлаш протез-ортопедия, эшитиш аппаратлари, тифлотехника ва гигиеник ускуналар, шунингдек ногиронлар аравачалари билан таъминлашни ўз ичига олади.

Бугунги кунга келиб, Порталда махсус ижтимоий хизматлар кўрсатувчи 865 тиббий -ижтимоий муассасалар (бўлимлар), 151 реабилитация воситалари етказувчи, 14 мингдан ортиқ шахсий ёрдамчилар, 256 имо –ишора тили хизмати, 70 санаторий -курорт муолажалари, 135 кафолатланган ижтимоий пакетлар мавжуд.

«Ижтимоий хизматлар портали» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш Миллий режа доирасида ногиронларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳаёт сифатини яхшилашни назарда тутади.

Порталдан фойдаланиш бўйича маслаҳатларни 1414 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, тилни танлаш ва 5 тугмасини босиш орқали олишингиз мумкин.


Сўнгги хабарлар