Қозоғистонда ижтимоий хизматлар портали орқали ногиронларга 230 минг хизмат кўрсатилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йилда ногиронларга ижтимоий хизматлар портали орқали 230 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилди, деб хабар беради Kazinform.

Йил бошидан буён 158 мингдан ортиқ ногиронларга реабилитация ускуналари, 6 мингдан зиёд имо –ишора мулоқоти хизматлари, 31 мингдан ортиқ шахсий ёрдамчилар, 40 мингга яқин санаторийлар йўлланмаларини олди ва 131 мингдан зиёд киши ижтимоий хизматлар портали орқали кафолатланган ижтимоий пакетларга мурожаат қилишди.

Портал ногиронларга реабилитация ускуналари ва хизматларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчини мустақил танлаш имконини беради.

Ёрдам учун буюртма хизматни олувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.

Буюртма қилинган реабилитация ускуналарини етказиб бериш ёки шахсан олиб кетиш йўли билан олиш мумкин.

Ногиронларни реабилитация воситалари билан таъминлаш протез -ортопедия, эшитиш аппаратлари, тифлотехника ва гигиена воситалари, шунингдек ногиронлар аравачалари билан таъминлашни ўз ичига олади.

Бугунги кунда порталда махсус ижтимоий хизматлар кўрсатувчи 863 тиббий -ижтимоий муассасалар (бўлинмалар), 142 та провайдерлар, 13 мингдан ортиқ шахсий ёрдамчилар, 250 имо -ишора мулоқоти хизматлари, 66 та санаторий –даволаш хизматини таклиф этувчи, 135 та кафолатланган ижтимоий пакетлар кўрсатувчи провайдерлар мавжуд.

2020 йил 29-декабрдан электрон ҳукумат порталида (eGov.kz) ногиронларга Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг давлат хизматларини кўрсатишга электрон аризаларни юбориш имконияти жорий этилди.

Бу даврда реабилитация воситалари ва хизматларини электрон ҳукумат портали орқали тақдим этиш учун 190,7 мингдан зиёд ҳужжатлар расмийлаштирилди.

«Ижтимоий хизматлар портали» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ногиронларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича миллий режанинг бир қисмидир.

Порталдан фойдаланиш бўйича маслаҳатларни қўллаб -қувватлаш марказидан 1414 рақамига қўнғироқ қилиб, тилни танлаш ва 4 тугмасини босиш орқали олиш мумкин.


Сўнгги хабарлар