Қозоғистонда ижтимоий ҳамён лойиҳаси жорий этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилдан фискал интизомни ва иқтисодиётнинг ташқи ўзгаришларга мойиллигини ошириш учун янги бюджет қоидалари жорий этилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Фискал сиёсатнинг контрциклик хусусиятини ошириш режалаштирилган. Бунинг доирасида Ҳукумат Миллий банк билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб бюджетнинг янги қоидаларини жорий этилишини таъминлайди, бу эса фискал интизомни ва иқтисодиётнинг ташқи ўзгаришларга мойиллигини оширади. Миллий банк молиявий барқарорлик ва молия секторини ривожлантиришга кўмаклашади. Давлат раҳбарининг топшириғига биноан 2022 йилдан бошлаб миллий савдо тизими билан янада интеграциялашган ҳолда ижтимоий ҳамённи жорий этиш режалаштирилган», - деди Ерболат Досаев.

Унинг айтишича, миллий тўлов тизимини яратиш ва тезкор тўлов тизимларини ривожлантириш орқали банклараро тўлов карталари тизимини ташкил этиш бўйича ишлар давом эттирилади. Бу аҳоли ва бизнес учун транзакция харажатларини камайтиришга, молиявий хизматларнинг мавжудлигини оширишга ва молия бозорида рақобатни кенгайтиришга имкон беради.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар