Қозоғистонда «ижтимоий ҳамён» қачон ишга туширилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов «ижтимоий ҳамён» ишга тушадиган вақтни маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Унга кўра, Ҳукумат ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун «ижтимоий ҳамён»га маблағ ўтказиш механизмини жорий этиш жараёнини ишлаб чиқмоқда.

«Кўрсатилган механизм доирасида тўловчилар билан ўзаро муносабатларнинг соддалаштирилган усули жорий этилади. Яъни, ижтимоий ёрдам банк ҳисоб рақамига эга бўлмаган фуқароларга ижтимоий суғурта рақамларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Банклар билан ўзаро ҳамкорлик «SmartBridge» асосида амалга оширилади. «Ижтимоий ҳамён»ни 2023 йил 1 январдан ишга тушириш режалаштирилган», - деди Алихан Смаилов Парламент депутатлари саволига берган жавобида.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар