Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга 7 турдаги озиқ-овқат арзонлашди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда март ойида ижтимоий аҳамиятга эга 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи арзонлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ranking.kz порталига кўра, март ойининг охирги ҳафтасида картошка (07 фоиз), пиёз (0,3), карам (0,1), гречка (1,3), кунгабоқар ёғи (1,1), шакар (0,8) ва парранда гўшти (0,4) арзонлашди. Биринчи навли ун, ундан тайёрланган нон, ёғлилиги 2,5 фоиз бўлган сут нархи эса ўзгармади.

Ўтган йилнинг март ойида эса вазият бутунлай бошқача эди. Ўшанда картошка – 2,6, сабзи – 3,9, пиёз – 12,2, шакар эса 35 фоизга ошган. Жорий йилда эса барқарорлаштириш жамғармалари ҳисобидан маҳсулотлар сотилиши озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг пасайишига хизмат қилди.

Натижада ойлик инфляциянинг умумий даражаси март ойида 0,9 фоизга камайди. Бу 2022 йил февраль ойидан бери истеъмол нархлари ўсишининг энг паст ойлик кўрсаткичидир. Шунга кўра, йиллик инфляция даражаси февралдаги 21,3 фоиз ва январдаги 20,7 фоизга нисбатан жорий йил март ойида 18,1 фоизга пасайди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар