Қозоғистонда IT-мутахассислари байрами пайдо бўлиши мумкин

28 Сентябрь, 15:34
Қозоғистонда IT-мутахассислари байрами пайдо бўлиши мумкин

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 10 ноябр Рақамлаштириш ва ахборот технологиялари ходимлари куни сифатида тасдиқланиши мумкин. Бундай таклиф ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарорида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Рақамлаштириш ва ахборот технологиялари соҳасидаги ходимларнинг ишчи кучи меҳнат бозорида талабга эга. Касбий байрамнинг жорий этилиши рақамли трансформацияни бошқараётган давлат хизматчилари ва IT бозори иштирокчилари учун муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг сони 155 мингдан ошади. Бироқ бундай байрам бўлмагани учун рақамлаштириш ва ахборот технологиялари соҳаси ходимлари ўз касб байрамларини нишонлаш имконига эга эмаслар. Шу сабабдан улар ягона касбий жамоа соҳасида ўз ўрнини ҳис этмайди. Шу боис мазкур касб байрамининг рўйхатга киритилиши корпоратив маданиятни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда»

, — дейилади қарорда.

Муаллиф: Алихан Асқар

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар