Қозоғистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Омбудсман институти жорий этилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Омбудсман институтини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қўмита хабарига кўра, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман институтини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. У истеъмолчилар, олимлар ва мутахассисларнинг очиқ муҳокамасидан сўнг қабул қилинади.

Янги қонунга кўра, Омбудсман институти соҳавий давлат органлари томонидан ишлаб чиқиладиган ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини чеклайдиган ҳолатларнинг олдини олиш учун шартномаларда огоҳлантириш беришга ваколатли. Институт электрон тижорат соҳасида жамоатчилик муносабатларини тартибга солиш мақсадида савдо субъектлари билан ҳамкорлик қилади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар