Қозоғистонда ислоҳотларни амалга ошириш учун ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз – ҚР Сенати раиси

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - ҚР Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Парламенти Сенати матбуот хизмати хабарига кўра, Маулен Ашимбаев Қозоғистон тараққиётнинг муҳим босқичига қадам қўйгани, мамлакатда Президент ташаббуси билан барча соҳаларда тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Сенат раиси Бюро директорига жорий йилнинг 5 июнида бўлиб ўтган референдум, унинг натижасида Қозоғистон халқи демократик, ҳуқуқий ва адолатли давлат қуриш мақсадини қўллаб-қувватлагани ҳақида ҳам гапириб берди.

Палата раисининг таъкидлашича, конституциявий ислоҳот фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, Парламент ролини оширишга, ҳудудларни мустаҳкамлашга, мамлакатда сиёсий рақобатни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

«Мамлакатда амалга оширилаётган барча ўзгаришлар тизимли. Ташаббуслар барча фуқаролар учун тенг имкониятларга эга адолатли давлат яратишга қаратилган. Биз Қозоғистонда ислоҳотларни амалга ошириш учун ЕХҲТ институтлари билан фаол ишлашга тайёрмиз», — деди Маулен Ашимбаев.

Ўз навбатида, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи январ воқеаларидан кейин Қозоғистоннинг очиқлик ва демократик қадриятларни илгари суриш учун ривожланиш йўлини танлагани муҳим қадам бўлганини таъкидлади.

Учрашув якунида Маулен Ашимбаев Қозоғистоннинг ЕХҲТ билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, Парламент Сенати ДИИҲБ бўйича фаол иш олиб боришга тайёр эканини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар