Қозоғистонда ишсиз қолган 43 мингга яқин одамга ижтимоий нафақа тўланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда 36,1 минг кишига иш ўринларидан айрилганлиги учун биринчи марта ижтимоий нафақалар тўланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати таяниб хабар беради.

«1 май ҳолатига кўра, 43 минг нафар фуқарога иш ўринлари йўқолганлиги муносабати билан Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари тўланган. Амалдаги қонунчиликка кўра, ишдан бўшатилган ходимларга мажбурий ижтимоий суғурта тизимида қатнашган стажига ва охирги 24 ойлик даромадига қараб 1 ойдан 6 ойгача бўлган ишдан бўшатилганлик учун ижтимоий нафақалар тўланади. Тўлов Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимнинг йўқотган даромадининг 40 фоизигача бўлган миқдорда амалга оширилади», - дейилади хабарда.

Таъкидлаб ўтамиз, Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишдан бўшатилган тақдирда ижтимоий нафақалар ишдан бўшатиш сабабларидан қатъий назар тўланади.

Сўнгги хабарлар