Қозоғистонда ишончномаларни онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин

None
ASTANА. Кazinform – Бугун мамлакатда «Рақамли нотариус» деб номланган тажриба лойиҳаси ишга туширилди. Ҳозирда Қозоғистон фуқаролари ишончномани нотариусга бормасдан онлайн тарзда расмийлаштириши мумкин, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Янги рақамли лойиҳани Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамкорликда амалга оширмоқда.

Вазирларнинг сўзларига кўра, агар шу пайтгача мижозлар ҳужжатни имзолаши ва уни тасдиқлаш учун нотариусга бориши керак бўлган бўлса, эндиликда ушбу хизматдан eGov mobilе мобил иловасида онлайн режимда фойдаланиш мумкин.

«Давлат раҳбари eGov mobile мобил иловаси асосида давлат, халқ ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлиги учун тегишли рақамли инфратузилмани яратиш бўйича топшириқ берди. Бугун тақдимоти ўтказилаётган «Рақамли нотариус» пилот лойиҳаси ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан биридир. Биз қозоғистонликларнинг хизматлар олишда ҳаётини енгиллаштириш йўналишида фойдали лойиҳаларни амалга оширишда давом этамиз», — деди Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин.

eGov mobile мобил иловасида ишончнома бериш бўйича кўрсатмалар:

- Биринчидан, аризани тўлдириш ва рақамли имзо қўйиш керак;

- Шахсни тасдиқлаш учун видеокузатув орқали нотариусга қўнғироқ қилиш керак;

- кўрсатилган хизмат учун ҳақ тўлаш керак;

– Рақамли ҳужжатлар бўлимида ишончнома тайёр бўлади.

Муаллиф: Айдар Оспаналиев


Сўнгги хабарлар