Қозоғистонда ишлаб чиқарилган бия сути Араб Амирликларига экспорт қилинади

None
Фото: Қарағанди вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
QARAǴANDY. Kazinform – Ноёб маҳсулот - музлатилиб қуритилган бия сути Қарағанди вилоятида немис технологияси асосида ишлаб чиқарилади. Маҳсулот нафақат Қозоғистон, балки хорижликлар орасида ҳам яхши таниш, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Осакаров тумани Жансари қишлоқ туманидаги фермер хўжалиги маҳсулот етиштиришни орттириб келяпти.

Ҳозирда маҳсулотларни Дубайга етказиб бериш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Вилоят ҳокими Ермағанбет Бўлекпаев Осакаров туманига амалий ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги соҳаси фаолияти билан танишди.

photo

«Хўжалигимизда зотли отлар бор. Чорва моллари сони 1500 тадан 2300 бошга кўпайди. Жорий йилда бия сути ишлаб чиқариш ҳажмини 6 минг тоннадан 10 минг тоннага етказамиз. Сотиш бозори ҳам кенгаймоқда. Ҳозирда Дубайдаги харидор билан музокаралар олиб боряпмиз», – дейди «Евразия Инвест ЛТД» МЧЖ асосчиси Иван Георгиади.

photo

Фермер хўжалигида бия соғиш жараёни кўрсатилди. Ҳаммаси автоматлаштирилган.

Соғишдан сўнг дарҳол сут қайта ишлашга юборилади. Шундай қилиб, барча фойдали хусусиятлари сақланиб қолади.

Муаллиф: Агата Мухамеджанова

Сўнгги хабарлар