Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ҳар учинчи автомобил экспортга йўналтирилган – ҚР Индустрия вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон «КAМAЗ» ва ​​HYUNDAI глобал савдо тармоғининг бир қисмига айланади. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Aтамқулов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қайта ишлаш саноатини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар мамлакатимизнинг умумий қиймати 3 миллиард долларлик 50 дан ортиқ маҳсулотга бўлган ўртача йиллик эҳтиёжини таъминлайди. Сопол плиткалар, иссиқлик изоляцион материаллар, алюминий радиаторлар, ламинатланган ёғоч, минерал ўғитлар, кокс ва ярим коксга бўлган ички эҳтиёж 100 фоиз (юз фоиз) қондирилди. Санитария-техник воситаларга бўлган эҳтиёж 75 фоизга қопланади», — деди Б. Aтамқулов.

Унинг сўзларига кўра, 2025 йилгача нохомашё экспортини 1,5 баробарга (21,8 миллиард доллар) ошириш мақсад қилинган. Бунга эришиш учун 180 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, уларнинг маҳсулотлари 60 дан ортиқ давлатга экспорт қилинади.

«Шундай қилиб, Қозоғистон ферроқотишмаларнинг иккинчи экспортчиси бўлади (биринчи ўринни AҚШ эгаллайди). Биз дунёда туз-кислота парчаланишидан фойдаланган ҳолда мураккаб ўғитлар ишлаб чиқарадиган биринчи давлат бўламиз. Қозоғистон «КAМAЗ» ва ​​HYUNDAI глобал савдо тармоғининг бир қисмига айланади. Бундан ташқари, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ҳар учинчи автомобил экспортга йўналтирилган. Шу билан бирга, маҳаллий компонентлар (бамперлар, дисклар, резина гиламчалар, аккумуляторлар) ишлаб чиқариш ҳисобига маҳаллий таркиб улуши 50 фоизга етади», — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар