Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган сутнинг 10 фоизи Шимолий Қозоғистон вилоятига тегишли

Фото: Фото: akorda.kz
PETROPAVL. Кazinform – Давлат раҳбари Шимолий Қозоғистон вилоятида амалий ташриф билан бўлди. Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, вилоятда йилига 650 минг тоннадан ортиқ сут етиштирилади. Бу - республикада ишлаб чиқарилган сут ҳажмининг 10 фоизини ташкил этади, дея хабар беради Кazinform.

Кейинги беш йилда вилоятда 16,5 минг бош қорамол боқиладиган 30 та сут-сутчилик фермаси очилди. Жорий йилдан бошлаб 17 та товар сут фермаси очиш учун қўшимча 54,9 миллиард тенге маблағ йўналтирилади. Вилоятни комплекс ривожлантириш дастури доирасида «Шимолий» ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси томонидан умумий қиймати 35 миллиард тенге бўлган 35 та лойиҳа молиялаштирилди.

Давлат кўмагида 21 та сут-сутчилик, 2 та паррандачилик фермаси очилди. Келгусида яна бир паррандачилик фермаси фойдаланишга топширилади.

Гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «ЕМC-Агро» масъулияти чекланган жамияти мажмуасида чорва моллари сони 200 минг бошга етказилиб, қўшимча 180 та иш ўрни яратилади.

Ёғ пресс заводи, иссиқхона, суғориладиган далалар, наслдор қўйчилик каби бир неча йўналишда турли лойиҳалар амалга оширилди.

Сўнгги хабарлар