Қозоғистонда иш билан таъминлаш маркази хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар иш билан тъминлаш марказлари хизматларидан онлайн фойдалана олишади, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистоннинг барча ҳудудларида май ойидан бошлаб Enbek.kz портали орқали аҳолини иш билан таъминлаш марказларининг хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш мумкин бўлади.

Бундан олдин хабар қилганимиздек, 2020 йили 17 ноябрда ишсизларни рўйхатга олиш қоидаларини соддалаштириш ва иш билан тъминлаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланишни енгиллаштириш мақсадида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги республика аҳамиятига эга шаҳарлар ва вилоят марказлари аҳолисига электрон меҳнат биржаси орқали АУХКМ хизматларини масофадан кўрсатиш бўйича пилот лойиҳасини ишга туширди.

Egovдаги «Шахсий кабинет»да қозоғистонликлар иш изловчи ёки ишсиз шахс сифатида рўйхатга туриши ва рўйхатнинг барча жараёнларини назорат қилиши мумкин.

Ишсиз мақомини олган фуқаролар (ижтимоий суғурта тизими иштирокчилари) онлайн режимда Egovда ишдан ажралиш бўйича ижтимоий тўловга сўров юбора олади ва давлат субсидиялайдиган иш ўринларини – ёшлар амалиёти, маиший иш ўринлари 6 ижтимоий ишларни ўз ҳохишига кўра танлаши мумкин.

Юқорида қайд қилинган хизматларни онлайн режимда олиш учун электрон рақамли имзодан фойдаланиб, Egovда рўйхатдан ўтиш лозим.

Йил бошидан буён хизматларни масофадан олиш имкониятини 34 мингдан кўпроқ киши фойдаланди. 30 минг фуқаро ишсиз мақомини олди.

«Иш излаб, иш билан таъминлайдиган марказларга мурожаат қилгиси келадиган фуқаролар уйдан чиқиши шарт эмас. Бунинг барчасини бирнеча дақиқа ичида Egov порталида амалга ошириш мумкин, бунинг учун эса фақат интернетга уланган компьютер ва электрон рақамли дастхат кифоя. Хизмат тўла автоматлаштирилган. Бу – агар 3 иш куни ичида порталда шахсга лойиқ иш топилмаса, Электрон меҳнат биржаси ишсиз сифатида рўйхатга олишни автомат равишда амалга оширади деганидир. Шу тахлит инсоний омил тўла йўқотилади», - дейди ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг ўринбосари Ербол Оспанов.

Интернет ёки компьютер бўлмаган ҳолатда иш билан таъминлаш марказларида ташкил қилинган Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш худудларида Egov орқали хизматларни олиши мумкин.

АУХКМ ходимлари онлайн таклиф қилинадиган хизматлар юзасидан маслаҳатлар беради.


Сўнгги хабарлар