Қозоғистонда ипотека кредитларини бериш кўрсаткичи ортиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Иккинчи чоракдан бошлаб истеъмол талабининг тикланиши фонида аҳолига кредитлар ҳажмининг тез ўсиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Агар биринчи ярим йилликда жисмоний шахсларга берилган кредитларнинг ўсиши 13,6 фоизни ташкил этган бўлса, 9 ойда бу кўрсаткич 27,5 фоизга етди. Имтиёзли ипотека дастурларини амалга ошириш жараёнида ипотека кредитлари ҳажми ҳам йил бошидан 22,6 фоизга ошди. Ипотека ставкалари пасайганига қарамай, кўчмас мулк бозорида нархларнинг бир вақтда ўсиши аҳоли учун уй-жой сотиб олиш имкониятини пасайтириши мумкин», - деди Мадина Абилқасимова молиячиларнинг онлайн конгрессида.

Агентлик раисининг сўзларига кўра, истеъмол ва ипотека кредитлашнинг бундай юқори ўсиш суръатлари молиявий барқарорликка потенциал хавф туғдириши ва аҳолининг қарз юкининг ошишига олиб келиши мумкин.

«Ушбу рискларни чеклаш учун аҳолининг қарз юки ва молия институтларининг тизимли барқарорлигига таъсир қилиш даражасидан келиб чиққан ҳолда макропруденциал сиёсат воситаларидан фойдаланиш режалаштирилган. Умуман олганда, 2020 ва 2021 йилларда аҳолининг қарз юки ўсишини чеклаш мақсадида кредит бериш босқичида ва унга хизмат кўрсатиш жараёнида қарз олувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди», - деди М. Абилқасимова.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар