Қозоғистонда ипотека кредитлари Blockchain технологияси орқали берилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Келгусида Қозоғистонда ипотека Blockchain технологияси орқали берилади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Б.Мусин ўз саҳифасида Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида кўтарилган баъзи масалаларга изоҳ берди.

«Бугун, Ҳукумат мажлисида мен Бош вазирга ипотека кредитларини рўйхатдан ўтказишнинг мураккаб жараёнини Blockchain технологияси билан алмаштиришга ваъда бердим. Ипотекага квартира сотиб олаётганда, гаровни рўйхатдан ўтказиш керак. Бугунги кунда ҳужжатларни банкдан олиш ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказларига топшириш зарур. 3 иш кунидан кейин Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказидан ҳужжатларни олиб банкка қайтариш керак. Шундан кейин ипотека кредитлари берилади. Биз бюрократияни олиб ташлаш учун Blockchain технологиясидан фойдаланамиз. Ушбу мураккаб процес айни пайтда фақат тест форматида автоматлаштирилди. Бу бизга ипотекани кўриб чиқиш муддатини қисқартириш ва мижоз маълумотларини ишончли сақлаш имконини беради. Умид қиламизки, бундай лойиҳалар барча банклар томонидан амалга оширилади ва қурилиш компаниялари ушбу технологияга қизиқиш билдиради ва жараёнга жалб қилинади», - деди вазир.

Сўнгги хабарлар