+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Қозоғистонда инвестицияларни жалб қилишнинг янги воситаси жорий этилади

4 Ноябрь 14:26
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда инвестицияларни жалб қилишнинг янги воситаси жорий этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда инвестиция жалб қилиш учун янги восита - инвестиция келишувини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Миллий иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Мажилиснинг ялпи мажлисида «Иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди.

ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленовнинг сўзларига кўра, ушбу қонун лойиҳаси Президентнинг «Қозоғистон янги вазиятда: ҳаракат босқичи» номли Мурожаатномаси ва Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссияси йиғилишида юклатган вазифалари, шунингдек иқтисодий ўсишни тиклаш комплекс режасида кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишга қаратилган. Таклиф қилинаётган тузатишлар 81 та қонун ҳужжатларига, шу жумладан 9 та йўналиш бўйича 14 та кодексга ва 67 та қонунга ўзгартириш киритишни назарда тутади.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2020 йил охирига қадар иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича комплекс режада 10 та йўналиш бўйича 164 та чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

«Таклиф қилинаётган тузатишлар 81 та қонун ҳужжатларига, шу жумладан 9 та йўналиш бўйича 14 та кодексга ва 67 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади. Бу сармояларни жалб қилиш, тадбиркорлик ва реал секторни ривожлантириш, барқарор молиявий бозор, рақамлаштириш, лойиҳаларни бошқариш, пул-кредит, ижтимоий ва савдо сиёсатини ривожлантиришга хизмат қилади», - деди Руслан Даленов.

Вазирнинг маълум қилишича, инвестицияларни жалб қилиш учун янги восита - инвестиция келишувини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Муаллиф: Серик Сабеков



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив