Қозоғистонда инвестициялар ўсиши 15,1 фоизга етди - Ҳукумат йиғилиши

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- Йилнинг тўққиз ойи мобайнида тоғ -кон бўлмаган капиталга инвестицияларнинг ўсиш суръати 15,1 фоизни ташкил этди. Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида иқтисодиётнинг тўққиз ойлик ўсиши ҳақида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Иқтисодий ўсишнинг муҳим омили - ички ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш. Хусусан, ноишлаб чиқариш тармоқларга катта сармоя ётқизилган.

Йилнинг тўққиз ойида тоғ -кон саноати бундан мустасно, асосий капиталга инвестицияларнинг ўсиш суръати 15,1 фоизни ташкил этди.

Қурилишга инвестициялар - 1,3 баробар, ишлаб чиқаришда - 80,6%, савдода - 37,8%, қишлоқ хўжалигида - 36,7%, ахборот ва алоқада - 14,3%, кўчмас мулк соҳасида- 18,9% ва молия секторида - 15,6%га ўсди«, - деди Aсет Ерғалиев.

Унга кўра, ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Чимкент, Алмати шаҳарларида ва Aқтўбе, Шимолий Қозоғистон вилоятларида кузатилган.

«Ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг январ -август ойларида 62,8 миллиард AҚШ долларини, шу жумладан экспорт - 37,5 миллиард AҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга, қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 23,2 фоизга ошиб, 12,1 миллиард AҚШ долларини ташкил этди «, - деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар