Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда инвестиция сиёсатининг янги концепцияси ишлаб чиқилди

18 Февраль 14:18

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда инвестиция сиёсатининг янги концепцияси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смайлов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маҳаллий тадбиркорлар кенгаши билан биргаликда инвестиция муҳити ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади. Шунингдек, инвестиция сиёсатининг янги концепцияси ишлаб чиқилди. У асосан хусусий инвестицияларга устунлик беради. Бизга мамлакат иқтисодиётини тиклаш ва ривожлантиришнинг драйвер бўладиган лойиҳалар керак», - деди Алихан Смайлов «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатасининг навбатдан ташқари ІХ қурултойида.

Бош вазир, шунингдек, қозоғистонлик бизнесни миллий иқтисодиётга фаол сармоя киритишга чақирди.

«Давлат, ўз навбатида, мулк барқарорлиги ва қонун устуворлигини кафолатлаши керак. Инфратузилма барча корхоналар учун бирдек очиқ бўлиши керак», - деди у.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар