Қозоғистонда интернет суст қишлоқлар сунъий йўлдош технологиялари билан жиҳозланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда интернет заиф аҳоли пунктларида ногеостационар сунъий йўлдош технологиялари ўрнатилади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Асхат Оразбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, деярли барча ҳудудларда интернетнинг ёмонлиги ҳақида шикоятлар бор. Аввалроқ вазирлик ўтган йили фуқароларнинг сифатсиз интернет алоқа хизматлари ҳақидаги мурожаатлари бўйича 500 дан ортиқ текширувлар ўтказилгани ҳақида хабар берган эди.

«Тушунишимиз керакки, бизда географик рельефи мураккаб бўлган бир қанча вилоятлар бор – бу Қарағанди вилояти, Қостанай вилоятининг бир қисми, Ақтғбе вилояти, Улитау вилояти, Шарқий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларининг бир қисми. Рельеф қийин бўлган жойда операторларнинг Интернетни мавжуд технологияларга олиб кириши қийин. Интернет у ерга сунъий йўлдошлар орқали келтирилади», - деди Асхат Оразбек Нур-Султанда бўлиб ўтган «Рақамли Қозоғистон сари» форуми доирасида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, заиф интернет бўлган жойлар ногеостационар сунъий йўлдош технологиялари билан қамраб олинади.

«Ушбу технологиянинг трафик сифати жуда яхши. Аслида, 200 дан кам одам яшайдиган кичик аҳоли пунктлари учун бу сифатли интернет билан таъминлаш учун етарли бўлади, - деб ҳисоблайди спикер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Қозоғистонда 5Gни жорий этиш муддатини маълум қилганди.

Сўнгги хабарлар