Қозоғистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ваколатлари кучайтирилди

None
ASTANA. Кazinform – Мамлакатда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ваколатлари кенгайтирилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг мақсади фуқароларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш кафолати сифатида расмий вакилнинг конституциявий мақомини тасдиқлаш бўйича киритилган ўзгартиришларни амалга оширишдан иборат. Конституциянинг 83-моддасида вакилнинг мажбуриятлари ва фаолиятининг мустақиллиги кафолатланган. Шундай қилиб, бундан буён вакилнинг ҳуқуқий мақоми ва фаолиятини ташкил этиш Конституциявий қонун билан белгилаб қўйилади», — деди Алма Муқанова МКХда ўтказилган матбуот анжуманида.

Унга кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ваколатлари кучайтирилган.

«Жумладан, вакил фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, вакилга жиноий-ижроия тизими муассасалари ва махсус ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга тўсиқсиз кириш ҳуқуқи берилди. Вакилнинг давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар ўртасидаги низоларни ҳал этиш бўйича жамоатчилик мулоқотида иштирок этиши ва тегишли тавсиялар бериш имконияти тасдиқланди», - деди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар