Қозоғистонда инфляция даражаси пасаяди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий банки ўрта муддатли даврда инфляция даражаси секинлашиб, 5,0-5,5% атрофида барқарорлашишини тахмин қилмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Озиқ-овқат бўлмаган товарлар нархи ўсишининг секинлашиши туфайли инфляция даражаси паст бўлиши кутилмоқда. Тахминларга кўра инфляция 4-6% атрофида сақланади.

«Инфляциянинг секинлашишига Россия, ЕИ ва Хитойда инфляциянинг мўлжалли даражаларидан паст бўлиши ижобий таъсир қилади», - дейилган Миллий банк таҳлилида.

Масалан, 2019 йил якунларига кўра, Россияда инфляция 3,2%-3,7% бўлади, у 2020 йилнинг 1-чорагида 3,0%гача пасайиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар